<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Улуғбек Абдуҳалимов, Равшан Хизиров</author>
<lyrics>[V1]
 Одамлар зулматни
 Нечун севишар,
 Ғам алам чекишиб
 Ғурбатда яшар.
 Кундан кун гуноҳлар
 Уммони тошар
 Дунёга Нур келди
 Исо Масиҳ У!

[V2]
 Ёритар қалбингиз
 Тубигача У,
 Фош қилар яширин
 Айбигача У
 Нажот бериб Сизга
 Абадиий-мангу
 Дунёга Нур келди
 Исо Масиҳ У!

[V3]
 Дунёда солиҳ йўқ
 Айтади Калом,
 Ким бўлма фарқи йўқ
 Гуноҳкор, аъвом.
 Гуноҳкорни оқлаш
 Дебон мудаом
 Дунёга Нур келди
 Исо Масиҳ У!

[V4]
 Хар бир қалбни чертар:
 &quot;Очсанг кираман,
 Ишонсанг бир умр
 Сен-ла юраман,
 Имон келтир-дебон-
 Раббинг бўламан!&quot;
 Дунёга Нур келди
 Исо Масиҳ У!.

[V5]
 Бугун Ҳақиқатга
 Тутинглар қулоқ,
 Қалбингиз Нур билан
 Бўлади оппоқ.
 Руҳда сиз бўласиз
 Солиҳ, чақолоқ!
 Дунёга Нур келди
 Исо Масиҳ У!

[V6]
 Ман-ман бўлманг асло
 Камтар қалб бўлинг
 Иноят тахтига
 Бош эгинг, тўлинг
 Худога узатгин
 &quot;Нажот&quot;- деб қўлинг
 Дунёга Нур келди
 Исо Масиҳ У!

[V7]
 Сано айт юрагим
 Сано яшнатар,
 Раббим келиб бир кун
 Кўз ёшим артар.
 Масиҳда юрагим
 Фахрла айтар:
 &quot; Дунёга Нур келди
 Исо Масиҳ У! &quot;</lyrics>
<title>Дунёган Нур келди</title>
</song>